Эсимда,
“Даракчи” газетасининг 2003 йилдаги қайсидир сонида
журналистика факультети, унга кириш учун топшириладиган имтиҳонлар
ва охирги йилдаги ўтиш баллари чоп этилганди. 200 баллдан ошиқроқ
“кириш чизиғни” кўрган онам, “Эй, болам оддий мактабдаги фундаментинг
билан бу ўқишга кира олмасанг керак”, дегандилар. Уч йиллик
архивни титиб топиб олганим бу инфо-мақолани ўқиб
“йўқ,
мен албатта кираман бу факультетга” деганим эсимда.
Фақатгина
она-тилидан тайёрлов курсига борган, қолганига тарих фанидан
географ, физика ва астрономиядан меҳнат таълими мутахассиси дарс берадиган даражадаги
мактабда ўқиган, футболни ташлаб муккасига ётволиб ўқишга
берилиб кета олмайдиган 17 яшар бола учун бу катта мақсад эди.
Тошкент қариндоши тугул таниши ҳам йўқлигидан
Миллий Университет қабул комиссиясини топиш учун икки марта метрога, уч
марта автобусга чиқиб манзилни топиб борган абитуриент учун бу улкан
режа эди ўша пайти... Контрактга тушиб қолганимда
мандат доскаларини тепганим эсимда. Ўзимга-ўзим сўкиниб, контрактга ҳам
кира олмаганларни ҳайратига ҳам сабаб бўлганимни кулиб
эслайман. Кейинчалик ўқиш давомида маълум бўлгандики,
ижодий имтиҳонни пулга сотиб олмаганлар ичида энг юқори
балл тўплаган иккита талабадан бири мен бўлган эканман.
1-курслигимдан
бошлаб “Ўзбекистон Футболи” газетасида ишлай бошлаганман. Мактаб пайтимизда
дадам доим олиб келадиган қизиқиб ўқийдиган
газетада ишлаш доимий мақсад бўлган. 2008 йил августда эса
бутунлай журналистикада қарашларимни ўзгартириб юборган
газета пайдо бўлганди. “Чемпион”ни ҳар бир сонини яқинроқ
киоскадан сотиб олиш учун сешанба куни вақтлироқ
туриб (8:30дан кейин “Вузгородок”да “Чемпион”ни топиб бўлмай қоларди)
кўчага югурганларимни эслайман. Тўғри, бу газетага бўлган
дастлабки эътибор айнан битта шахс, ҳақиқий
маънодаги кумир журналист сабаб бўлган. Лекин бора-бора газетадаги ҳар
бир ижодкорнинг мақоласи шу қадар юракка яқин
бўлиб қолгандики,
улар билан юз кўришиш, бирга ишлаш янги бир мақсадга
айланганди. Интернет орқали Асланов билан боғланиб
“Сизни устоз десам майлими” деганларим ҳалиям кўз
ўнгимда турибди. Ўшанда қанчалик ажабланарли бўлмасин, бу
газетада ишлаш учун оддий мухлис сифатида газета сайти бўлган “Uff.uz”да
комментлар қолдириб шу орқали кўзга
кўринишни мақсад қилганман. Минглаб мухлислар фикр
билдирадиган сайтда кўзга кўриниб ишга чақирадиган
даражага боришга ишонишим ҳозир ўзимга ҳам
баъзида ғалати туюлади. Лекин ишонганман. Ҳаракат
қилганман.
Бир кунда тинмасдан 6-8 соатлаб сайтда ўтириб фикрлар билдирганим эсимда.
Шундай кунларнинг бирида “Биз билан боғлана
оласизми” деб номерларини қолдиришганди... Икки йил давомида
ўша мен учун орзу бўлган газетада ҳам ишладим. Ўша жонкуяр
фидоийлар билан бирга меҳнат қилиш
бахтига ҳам муяссар бўлдим. Ишимни қанчалик
уддаладим, буниси менга қоронғу лекин
олдимга қўйган мақсадларимдан бирини амалга
ошира олгандим.
Мақтаниб
кимнидир энсасини қотирмоқчимасман. Биографиямни шу орқали
“ўтказиш” ниятим ҳам йўқ. Ёзмоқчи бўлганим, мақсад, хоҳиш,
иштиёқ
ҳақида.
Ҳаётда
эришиш мумкин бўлган ҳар қандай
йўлни босиб ўтиш мумкин. Фақат бунга биринчи навбатда “йўловчи”нинг
ўзи ишониши керак. Нега Коэльонинг “Алкимёгар”и бу даражада машҳур
бўлган? Оддий чўпоннинг бойлик ортидан кўрган саргузаштларини ёзиб Коэльо бу
даражадаги асарга эга бўла олардими?
Асарнинг энг асосий ғояси идеалогияси инсоннинг мақсад
йўлидаги ишончи, хоҳиши. Шуни чиройли йўл билан тасвирлаб бера олган. Асар
шунинг учун ҳам шоҳ асарлар ичида эътироф этилади. “Агар,
сен бирор нарсани чин кўнгилдан истасанг, ҳаракат қилсанг,
бутун дунё сенга ёрдам беради”... Асар бош ғоясидаги
шу сўзлар чин маънода ҳақиқат,
ўқув-қўлланма
мен учун.
Тошкентга
келганимда, бу ердаги энг катта муаммо, прописка масаласи эканига гувоҳ
бўлганман. ТВга ишга киришимга ҳам, ҳатто ўрни
келганда квартира топиб туришимга ҳам мана шу прописка доим ҳалақит
бериб келган. Ўшанда барибир бу мақсадимга ҳам
эришаман дея ният қилгандим. Ўз кучим билан, меҳнатим
билан. Худди тузатиб бўлмайиган касалдек ваҳимали
процессга айланган бу ишни уддалашнинг ягона йўли пропискали қизга
уйланиш фикри эгаллаб олган жамиятда, уйланмасдан ҳам бу
ишни уддалаш мумкинлигига ишончим бор эди. Ўша пайти қандай йўл
билан амалга ошириш мумкин буни билмасдим, лекин ишончим комил. Камина
блогерлар чемпионати 3-босқич дедлайнига 2 соат қолганида
блог ёзишни бошлаганига сабаб ҳам шу. Прописка масаласида энг
сўнгги ҳужжатлаштирш
ишлари билан овора бўлиб вақтни шу ергача тақаб
келдим....
Ишонинг,
2-3 йил олдин ҳатто биттагина “Роллтон”га пули қолмаган,
жетонга пули етмай ишга 10 км пиёда юриб борган кунлари бор одамнинг қандайдир
икки-уч ой ичида бу натижага эришиши — натижа. Мен учун катта натижа. Бу бир
мисол. Ҳаётий
мисол. (Ҳаётий мисолда ўзимдан фойдалаганим учун маъзур
тутасиз, энди).
Ҳозиргача
эришган натижаларим билан бировга ақл ўргатадиган, маслаҳат
берадиган даражага чиқдим деб ҳисобламайман.
Ҳали
намуна бўларли одамман деб ҳам ўйламайман. Шунчаки айтмоқчи
бўлганим, сизда ҳам шундай ишонч бўлсин. Гапларни эшитиб қоламан:
“Бир замонлар зўр эди, ҳозир расво бўлди. Бой яшардик, ҳозир...”
Шундайларга савол бергим келади. - Нега вазиятни ўнглашга ҳаракат
қилмайсан?
Нега ҳозирги
ҳолатдан
норози бўлсанг, уни яхшилашга ҳаракат қилмайсан?
Қўлингдан
келмайдими, нима қиласан шунчаки гапириб. Шу жамиятда ҳам
яхши яшаб юрганлар қанча? Сен ҳам ўшалардек бўлишга ҳаракат
қил.
Ёки бутунлай ўзгартиришга етадиган куч тўпла. Ҳаракат қил
шунга....
Ҳаммаси
зўр, ҳаммаси
яхши демоқчимасман. Лекин шундай кунлар келишига ишонаман.
Бунга қанақадир
миқдорда
ҳисса
қўшишга
ҳам
ҳаракат
қиламан.
Бу ишончни энг қийин кунларимда “бир кун сенда ҳаммаси
яхши бўлиб кетадику, хурсандчилик кунларинг бўлади. Шунга ҳаракат
қил,
имконинг борича. Шундай бўлишига интил” деган гапларни ўзимга айтиб оламан.
Сизда ҳам
шундай ишонч бўлишини, шундай ҳаракат бўлишини истайман. Мен, Сиз,
у ишонса, шунга ҳаракат қилса ҳамма
ишни эплаш мумкин. Губерниевдан ўн карра кучлироқ шахсни ҳам
фикрини ўзгартиришингиз, узр сўрашга мажбур қилишингиз
мумкин. Мақсад қилинг, ишонинг, ҳаракат
қилинг.
“Агар, сен бирор нарсани чин кўнгилдан истасанг, ҳаракат қилсанг,
бутун дунё сенга ёрдам беради”...
Қудуққа тушиб кетган эшак, воқеаси эсга тушди)
ОтветитьУдалитьАхахахахахаха :-)
ОтветитьУдалить