понедельник, 17 февраля 2014 г.

Оптимизм ҳақида


Эсимда, “Даракчи” газетасининг 2003 йилдаги қайсидир сонида журналистика факультети, унга кириш учун топшириладиган имтиҳонлар ва охирги йилдаги ўтиш баллари чоп этилганди. 200 баллдан ошиқроқ “кириш чизиғни” кўрган онам, “Эй, болам оддий мактабдаги фундаментинг билан бу ўқишга кира олмасанг керак”, дегандилар. Уч йиллик архивни титиб топиб олганим бу инфо-мақолани ўқиб “йўқ, мен албатта кираман бу факультетга” деганим эсимда.

суббота, 8 февраля 2014 г.

Кўмирга айланган кумир

Роналдо “Реал” либосини кийиб сўйлоқ тишларини кўрсатиб суратга тушганида алам қилмаган десам, алдаган бўламан. Рафаэль ван дер Ваартнинг Мадрид жамоасига ўтгани ҳақида хабар ҳам сира ёқимли бўлмаган. Лекин уларни кумир сифатида қолишига бу жиҳатлар ҳалақит бермаган. Чунки уларнинг қарорлари вазият тақозоси, қанақадир ўзбекистонлик мухлисини деб (шунақа мухлиси борлигини билишмас ҳам) қарорини ўзгартирадиган даражада бўлиши мумкинмасди.

воскресенье, 2 февраля 2014 г.

Кемирувчи ва ўлжа

Қайсидир давлат ишлаган реклама ролигини кўргандим. Ўғри тирикчилик учун кимсасиз йўллардан бирида, қимматбаҳо машинасида йўловчиларни тунаш учун қиз бола (ҳар қандай эркакни иштаҳасини қўзғайдиган кўринишда) ниқобига кириб олиб машиналарни ёрдам сўраган кишидек тўхтатишга ҳаракат қилади. Битта машина бироз узоқлашиб, кейин тўхтайди. Ҳайдовчи ёнидаги шериги: - Жиннимисан, ҳеч замонда (қайсидир машина номини айтади, эслолмадим) бузилиб қоладими? Жўнаб кетишади. Зўр реклама. Машинани чиройли тарғиб қилишган. Ҳар сафар кўрганимда ёқади.