Кимгадир атаб блогпост ёзганимни эслолмайман. Очиғи бу иш унчалик қўлимдан ҳам келмайди. Ҳозир ёзишни бошлаганимдаям бу ишни қойилмақом бажара олишимга ишонмаяпман. Лекин шундай инсонлар бўладики, улар ҳақида гапириш керак, ёзиш керак. Қай даражада буниси иккинчи масала.
Табриклар ҳаммага ёқса керак, жумладан менга ҳам комплиментлар жуда-жуда ёқади. Эриб кетаман очиғини айтсам :). Бугунги кунни шунақа эришларга сарфлаб турганимда имшхонадан телефон бўпқолди.
- Азамат, тез етиб келаркансиз, хўжайинни ўзи сўраяптилар.
- Тинчликми?
- Билмадим, тез етиб келаркансиз...
Бугун якшанба бўлса, хўжайин ишга кемасдику, нега йўқлашди экан. Шунақа ўнлаб хаёллар ўтиб ишхонага боргунимча (уй ва ишхона орасидаги масофа пиёда юрилганда 15 дақиқалик йўл) икки марта “келяпсизми” деб телефон қилишди. Бошида бошлиғимизни ўзи чақирганига шубҳа қилиб тургандим. Шубҳалар тарқаб кетганидан шошиб келдим. Ростан ҳам бошлиқни овози эшитилди. Тинчликмикан? Иш юзасидан бўладиган турли топшириқлар бўйича дам олиш кунлариям ишга келиш одатларидан биридир деб ўйладим.
- Ҳа, Азаматбой, нималарни бошлаб юрибсан? Гапнинг оҳангидан нимадир ишкал чиққанга ўхшади. Бу гап қолиб, бугун ишхонада навбатчи туриши кераклиги шу ерда ётиб қолиб телефонларга жавоб беришимни тайинлаб хўжайин чиқиб кетдилар. Шу гапни айтиш учун мени кутиб турганига хижолат бўлиб турганимда коридордан овозлари эшитилди. Югуриб чиқдим...
Буёғини ёзишни негадир эплай олмадим. Йўқ чиройли таъриф бериш учун эмас, шунчаки ёза олмадим. Оддий тушунтириш учун ҳам ёза олмадим. Бунақа лавозимда ишлайдиган раҳбарнинг дам олиш кунида атай сени табриклаш учун, яна бунақа “сюрприз” билан... Хуллас сўз билан ёзиб тушунтириб бўлмайдиган гаплар ҳам бўлади. Ҳозир клавиатура қаршисида шунақа ҳолатдаман. Шунчаки йиғлаворгудек...
Бу инсон менга шу қадар кўп яхшиликлар қилганки, уларни бошим устига тахлаб чиқсам, бу яхшиликларнинг охири кўкка тегиб турса керак... Мен уларни мингдан бириниям қайтаролмай турганимда, яна ва яна мана шундай «сюрпризлар» ҳадя қилаверадилар, қилаверадилар.
Яхши инсонлар, яхши раҳбарлар жуда кўп. Фақат уларни баъзида омма билавермайди. Уларга омма билишиям шарт эмасдир. Лекин ўрни келганда уларни керак бўлса мақташ керак. Менинг фикримча. Йўқ барибир ўзим хоҳлагандек таърифни бера олмаяпман. Хуллас хурсандман. Мана шундай раҳбар қўлостида ишлаётганимдан хурсандман. Туғилган кун воқеаларини унутиб бўлмайди. Лекин охирги икки йилдагисини зарҳал ҳарфлар билан хотирамга ёзиб қўйсам бўлаверади...
П.С. Совға ошхона “набори” экан. “Сен тезроқ уйланиб, келин буларни ишлатиб ширин овқатлар тайёрлаб берсин” тилаги ҳам бўлди :)

Oka omadizdi bersin.
ОтветитьУдалить